Тошкент шахри ичра ички ЙПХ постлари ташкил этилди.

0
128

Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида жорий этилган ўзини яккалаш тартиби мажбурий бўлиб, бугундан бошлаб пойтахтимизда мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя қилинишини назорат қилувчи доимий ЙПХ постлари ташкил этилган.

Улар жами 61та постдан иборат бўлиб, 42та постда ППХ махсус автобуслари мавжуддир ҳамда қолган постлар ППХ деб номланган кабиналар билан таъминланган.

Бундан ташқари, ҳар бир автотранспорт воситаси Кичик халқа йўли бўйлаб доимий ЙПХ постидан ўтиши учун карантин режимига қатъий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида 75 та иккинчи даражали йўллар ёпилди.

Ушбу постларда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан бирга  Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари ҳам бирга хизмат олиб боришмоқда.

Нега ички ЙПХ постлари ташкил этилган?

 

Мажбурий ўзини яккалаш тартиби бузилишини олдини олиш учун. Яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа идоралар ходимлари фуқаролар, айниқса 65 ёшдан ошганлар, яшаш жойларини (уй, хонадон) пиёда, велосипед ёки скутерда фақатгина қуйидаги икки сабабга кўра тарк этишларини назорат қилишади:

меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун;

озиқ-овқат ва дорилар харид қилиш учун.

 

Ходимлар фуқаро қанча вақтга чиқаётганлигини қандай аниқлашади?

 

Уйдан чиқиш мақсади ҳақида савол берилади. Ишга йўл олаётганлар иш жойидан маълумотнома (тасдиқловчи ҳужжат) тақдим этишлари лозим. Озиқ-овқат ёки дори-дармон маҳсулотларини хари қилиш учун чиққанлар барча керакли нарсаларни уйларига энг яқин бўлган дўкон ва дорихоналардан харид қилиб, уйларига қайтишлари керак. Агар бирор шахс узрли сабабни айтиб ходимларни алдаса ва кўчаларда сайр қилиб юрса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) мувофиқ чора кўрилади. Велосипедлар (мотоскутерлар, самокатлар ва ҳоказо) бундай ҳолларда вақтинча олиб қўйилади.

 

Кекса ёшдаги ота-онамнинг (бошқа қариндошларим, танишларимнинг) озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларига эҳтиёжлари туғилса ва мендан бошқа зарур нарсаларни етказиб берадиган одам бўлмаса нима қилиш зарур?

 

Ҳомийлик фаолиятини мувофиқлаштириш марказига қўнғироқ қилинг: 11-97, 90-900-63-46, 71-210-01-15. Қўнғироқлар фақат соат 09.00 дан 17.00 гача қабул қилинади. Олдиндан қуйидаги маълумотларни тайёрлаб қўйинг: ёрдамга муҳтож кишининг паспорт рақами ва серияси, истиқомат қиладиган маҳалласининг номи.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фуқароларни тўхтатиш, уларга юқоридаги саволларни бериш, ҳаракатланишини кузатиш, велосипедлар (мотоскутерлар, самокатлар ва ҳоказоларни) олиб қўйиш ҳуқуқига эгами?

 

Ҳа, бундай ҳуқуққа эгалар. Ҳозирги вақтда қоидаларни эпидемиологик ҳолат белгилайди. Ҳозир “ҳуқуқларни ҳимоя қилиш” мавриди эмас. Ҳеч кимга осон эмас. Ҳолатга мулоҳаза билан, ақлни ишга солиб ёндашиш керак. Гап ҳамюртларимизнинг ҳаёти ва саломатлиги ҳақида кетмоқда.

 

Уй ҳайвонлари, хусусан итлар эгалари қандай йўл тутмоқлари керак?

 

Итни фақатгина уй олдида сайр қилдириш мумкин. Сўнг нажосатини пакетга йиғиб, чиқиндилар бакига ташлаб, уйга қайтиш зарур. Агар сиз итингиз билан қўшни кварталда ёки бошқа маҳаллада юрганингиз аниқланса – сизга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилади.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Ушбу чора – ҳақиқатдан ҳам қаттиқдир. Бу чораларни Хитой ҳукумати қўллаган, худди шундай чораларни коронавирус сабабли ўлим сони ошиб бораётган бошқа мамлакатлар ҳам қўллашмоқда.

Афсуски, орамизда ҳолатнинг жиддийлигини тушунмаётганлар бор, улар бирор баҳона билан стикерсиз ёки қалбаки стикер билан автомобиль ҳайдамоқдалар, велосипедларда ҳаракатланмоқдалар, итлар ва болалари билан сайр қилишмоқда. Бу одамлар бировларнинг ҳаёти, саломатлиги учун масъулиятни ўз бўйинларига олишга тайёрмилар? Ҳеч ким коронавирус ташувчиси эмаслигига амин бўла олмайди. Шу билан бирга ҳеч ким уларнинг касаллик юқтирмасликларига кафолат бера олмайди.

Қонун ва юртимиз раҳбарияти талабига биноан Тошкент шаҳар ИИББ, умуман ички ишлар органлари ходимлари халқ учун, одамлар хавфсизлиги учун, сизнинг ҳаёт ва саломатлигингиз учун хизмат қилишмоқда. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги томонидан жорий қилинаётган барча чоралар коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфини тўхтатиш ва унга барҳам беришга қаратилган.

Сизни иродали бўлишга, онгли равишда ва фуқаролик масъулияти ҳис этган ҳолда иш тутишга чақирамиз. Коронавирус пандемиясини енгишда ва кўп сонли ўлимларни олдини олишда бизга фақатгина интизом ёрдам беради, зеро касаллик кенг тарқалган бошқа мамлакатларга айнан шундай тартиб ёрдам берган.

Манба: iibb.uz

Больше важный новостей в нашем Телеграм канале @the24s

Оставьте свой комментарий